23469

Республикада арзон уй-жой қурилиши ва уларни харид қилиш тартибига оид маълумот

Ўзбекистон 13 ноябрь 11:00 2 509

Уй-жойга мухтож аҳоли эхтиёжларини қаноатлантириш, турмуш даражасини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.11.2016 йил «2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2660-сон Қарорига мувофиқ юртимиз бўйлаб 42165 та хонадонни қамраб олган 945 та кўп қаватли уйлар барпо этилиши белгиланди.

Айни пайтда «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ИК томонидан 7919 та жонадонни ичига олувчи 191 та кўпқаватли (158 та 7 қаватли, 33 та 5 қаватли) уйлар қурилмоқда.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангандан сўнг 1 м2 умумий уй майдонининг ўртача нарҳи Тошкент шағри учун 1,932 млн.сум, республика шаҳарларида 7 қаватли уйлар учун 1,818 млн. сум ва 5 қаватли уйлар учун 1,795 млн. сумм миқдорида белгиланган.

Уйлар нарҳининг бозор кўрсаткичларига нисбатан арзонлиги қуйидагилар билан изоҳланади:
– Бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар мазкур уйларни қуриш билан боғлиқ ҳолларда кесимида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларгиа мажбурий тўловлардан озод этилган;

– қурилиш материаллари, ускуналар, қурилиш техникаси ва автотранспорти (республика ҳудудида) ишлаб чиқарувчи ташкилотлар мазкур уйларни қуриш билан боғлиқ ҳолларда қўшимча қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларгиа мажбурий тўловлар ва ягона солиқ тўловидан озод этилган;
– «Ўзшахар қурилиш инвест» ИК ва бош пудрат ташкилотлари кўпқаватли уйлар қурилиши ва реконструкция қилиниши учун олиб кириладиган ва белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган хом ашё ва материаллар, қурилиш материаллари, шу жумладан йўл-қурилиш техникаси учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилган;
– импорт билан шуғулланувчи ташкилотлар мазкур уйларни қуриш билан боғлиқ ҳолларда импорт қилинаётган қурилиш материаллари, хом ашё ва материаллар, ускуна ва эхтиёт қисмлари, пасажир лифтлари ва индивидуал қозонлар учун божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), шунингдек қўшимча қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларгиа мажбурий тўловлар ва ягона солиқ тўловидан озод этилган;
– иш (хизмат) кўрсатувчи ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистистон Республикаси норезидентлари мазкур уйларни қуриш билан боғлиқ ҳолларда қўшимча қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларгиа мажбурий тўловлар ва ягона солиқ тўловидан озод этилган;
– «Узшахар курилиш инвест» ИК барча турдаги солиқлар давлат мақсадли жамғармаларгиа мажбурий тўловлардан озод этилган;

Бундан ташқари, харидорлар ва кредит олувчиларнинг тўло қобилиятини яхшилаш мақсадида жисмоний шахслар учун харид қилинаётган уй-жой учун ипотека кредити тўланадиган муддат давомида мулк солиғидан озод этилган. Шунингдек, қуйидаги имтиёзлар берилган:

а) жисмоний шахслар (кредит олувчилар) ҳамда уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, ота-онаси, фарзандлари)нинг солиқ солинадиган даромадларига қуйидагилар киритилмайди:
– ипотека кредити бўйича асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлар;
– кўпқаватли уйларда квартира харид қилиш мақсадида хўжалик юритувчи субъект – иш берувчидан олинган маблағлар;
б)Ўзининг уй-жойга мухтож ходимлари учун кўпқаватли уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштираётган (улушли иштирок этаётган) ташкилотларнинг даромад солиғи (ягона солиқ тўлови) бўйича солиқ солинадиган базаси дастур доирасида мазкур мақсадлар учун йўналтирилаётган маблағлар қийматига тенг миқдорда камайтирилади.

Уй-жойлар фойдаланишга топширилгандан сўнг:
– ипотека кредити ҳисобига уй-жой сотиб олаётган жисмоний шахслар, банкка ипотека кредити олиш юзасидан тегишли ҳужжатлар (ариза, фуқаронинг паспорти ва унинг молиявий ҳолатини тасдиқловчи ҳужжатлар)ни топширадилар. Кўриб чиқиш муддати 3 кун;

Ипотека кредитлари банк томонидан қуйидаги шартларда берилади:
– кредит муддати 20 йил, шу жумладан 3 йил имтиёзли давр;
– дастлабки 5 йил давомида йиллик 7 фоиз миқдорида фоиз ставкаси ва қолган давр учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкалари миқдорида.

Изоҳ билдириш