23463

Собиқ Самарқанд вилоят ҳокими туман ҳокими этиб тайинланди

Ўзбекистон 13 ноябрь 10:30 1 090

Аввал хабар қилганимиздек, Халқ депутатлари Қўшработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари 24 сессияси бўлиб ўтди. Халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Тўробжон Жўраев олиб борди. Сессия кун тартибидаги битта – ташкилий масала бўйича вилоят ҳокими маъруза қилди.

Таъкидланганидек, Республикамизнинг энг катта салоҳиятга эга туманларидан бири – Қўшработ тумани ерларни шудгор қилиш, ундан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш, сувсизликка чидамли, экспортбоп нўхат экиш, ёнғоқзорлар барпо этиш, полиз ва чорвачилик маҳсулотларини иқлим шароитидан келиб чиқиб кўпайтиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, туманда қуёнчилик, кўркачиликни ривожлантириш борасидаги имкониятларни ишга солиш лозимлиги эътироф этилди.

Бундан ташқари, лалми майдонларни инвентаризация қилиш, туман ҳокимлигининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳудудларни аниқлаш, майдонларни суғориш тизими, сув омбори ва насос станцияларни ишга тушириш борасидаги масалаларни ижобий ечими бўйича тўхталиб ўтилди.

Сессияда Аъзамхон Усмонович Баҳромов ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди. Ҳиммат Қўчқорович Оқбўтаев Қўшработ туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳ.Оқбўтаев Самарқанд вилоят ҳокими лавозимида Т.Жўраев тайинлангунга қадар ишлаб келаётган эди.

Изоҳ билдириш