23458

Каттақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 13 ноябрь 9:52 800

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Уни Халқ депутатлари вилоят кенгаши раиси, вилоят ҳокими Тўробжон Жўраев олиб борди. Бу ҳақида ASR.UZ нинг вилоятдаги манбаси хабар берди.

Сессияда битта – ташкилий масала кўриб чиқилди. Мазкур масала бўйича вилоят ҳокими маъруза қилиб, каттақўрғонликлар ҳар бир соҳада юқори билим ва тажрибага эга эканлигини алоҳида эътироф этди.

Сессияда Худойберди Аззамовнинг соғлиги туфайли туман ҳокими вазифасидан озод этилди. Аъзамхон Баҳромов Каттақўрғон туман ҳокими этиб тасдиқланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Каттақўрғон туман кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Қамариддин Аҳмедов, Олий Мажлис Сенати аъзоси, тумандаги 20-умумтаълим мактаби директори Зайнаб Бердиева, Жума Ҳайитов номидаги муқобил машина трактор парки раиси Тоштемир Ҳайитов, “Кумуш-тола” корхонаси раҳбари Марям Ниёзова музокараларда иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Изоҳ билдириш