23424

Роналду тўртинчи бор ота бўлди

Спорт 13 ноябрь 8:17 621

«Реал Мадрид» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қиз-дўсти Жоржина Родригес қиз фарзанд кўрди. Бу ҳақида футболчи ўзининг шахсий Instagram-саҳифаси орқали хабар берди.

Чақалоққа Алана Мартина деб исм қўйишди.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг суррогат онадан дунёга келган 3 нафар фарзанди бор. Кичик Криштиану 7 ёшда, эгизаклар Ева ҳамда Матео 2017 йилнинг июнь ойида туғилишган.

Изоҳ билдириш