23350

«Трастбанк» ва «Промсвязьбанк» ҳамкорлик меморандуми имзолади

Иқтисод 10 ноябрь 15:36 438

Ўзбекистондаги «Трастбанк» ХАБ Россиянинг «Промсвязьбанк» банки билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Меморандум «Трастбанк» ХАБ раҳбарлари бошчилигидаги делегация ташрифи доирасида имзоланди, деб хабар берди банк матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, меморандум Ўзбекистон Республикасига товарлар ва хизматларни етказиб беришни назарда тутувчи савдо амалиётларни ва лойиҳаларни молиялаштириш соҳасида ўзаро манфаатли операцияларни биргаликда амалга оширишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Миллий банки ва Россиянинг Внешэкономбанки орасида ҳамкорлик шартномаси имзоланганди. Ушбу шартномага кўра, Внешэкономбанк Ўзбекистон Миллий банкига энергетика соҳасидаги лойиҳалар учун 10 йил муддатга 250 млн долларгача бўлган кредит линияси очади.

Изоҳ билдириш