23301

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори

Иқтисод 10 ноябрь 11:35 1 791

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдагн ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилди:

1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилди:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 24 январдаги 2/2-сон “Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (2013 йил 25 январь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 21 декабрдаги 26/2-сон “Ваколатли банкларнинг конверсион операциялар бўлими ҳамда айирбошлаш шохобчаси ходимларига қўйиладиган малакавий талаблар, уларни ишга қабул қилиш ва ротацияси регламентига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори (2013 йил 31 декабрь).
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Изоҳ билдириш