23247

Ўзбекистонда айирбошлаш шохобчалари пластик карталардан валюта сотиб олишни бошлайди

Иқтисод 9 ноябрь 23:16 1 626

Ўзбекистон Марказий банки тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга валюта айирбошлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлади. Бу ҳақида Daryo.uz нашри «Газета.uz» га таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, юридик шахс асос солмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чет эл валютасини ўз ҳисобларидан тижорат банкларининг конверсион бўлмиларидан сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Банкларнинг айирбошлаш пунктлари чет эл валютасини фақат нақд шаклда эмас, халқаро пластик карталардан ҳам харид қилади. Агар алмаштириладиган сумма ЭКИҲнинг 500 баробарига тенг бўлса ёки ундан ошса, шахсни тасдиқловчи гувоҳнома (норезидентлар — паспорт) тақдим этиши лозим бўлиб, ундан нусха кўчирилади.

Норезидентлар томонидан чет элдан валюта олиб кирилганини тасдиқлайдиган божхона декларацияси асосида чет эл валютасининг сўмга алмаштирилишида унга маълумотнома берилиб, шу асосда ишлатилмаган суммани нақд шаклда қайта алмаштириб олиш мумкин бўлади.

Низомда айтилишича, айирбошлаш пунтлари бир давлат валютасини бошқа давлатга нақд шаклда айирбошлаш бўйича операциялар ҳам ўтказади.

Шунингдек, банкларга айирбошлаш пунктларида операциялар чоғида бериладиган маълумотномаларни мустақил равишда тайёрлашга рухсат берилди. Олдин улар «Давлат белгиси» бирлашмаси томонидан тайёрланар эди.

Изоҳ билдириш