23115

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон учун 2,3 млрд доллар ажратади

Иқтисод 8 ноябрь 14:46 808

Осиё тараққиёт банки 2018-2022 йиллар учун Ўзбекистонга 2,29 миллиард доллар кредит ажратади. Бу ҳақида ОТБ матбуот хизмати маълум қилди.

Банк молия муассасасининг оддий капитал ресурсларидан уч йил давомида 1,54 миллиард доллар, Осиё тараққиёт фондининг имтиёзли маблағларидан 750 миллион доллар йўналтиради.

ОТБнинг маълум қилишича, кредит маблағларининг 750 миллион долларини Ўзбекистон энергетика соҳасини модернизация қилиш (иссиқлик ва гидроэлектростанцияларни ҳамда электр узатиш линияларини реконструкция қилиш)га ажратиш режалаштирилган. Транспорт инфратузилмаси ва сув таъминоти тизими қурилишига 790 миллион доллардан ортиқ маблағни йўналтириш режалаштирилмоқда.

Изоҳ билдириш