23101

Тошкент вилояти худудига яна 3та шаҳар қўшилди

Ўзбекистон 8 ноябрь 12:50 1 711

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 ноябрь куни «Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.

Қарор матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.

Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти таркибидаги шаҳарлар сони 7, туманлар сони 15 тага етди. Бунгача воҳада 14 туман (Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Пискент, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Янгийўл, Оққўрғон, Оҳангарон, Қибрай, Зангиота), 4 шаҳар (Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ) бўлган эди.

Изоҳ билдириш