23070

Могерини Ўзбекистонга ташрифи давомида Шавкат Мирзиёев билан учрашади

Ўзбекистон 8 ноябрь 10:48 733

2017-йилнинг 9-ноябр куни Ўзбекистонга Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Фредерика Могерини бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

Делегация таркибига Халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт бўйича Европа комиссари Невен Мимитса ва бошқа расмий шахслар киради.

Европа Иттифоқининг юқори мансабдор вакилларини Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши режалаштирилган.

Ташриф дастурига кўра ЙИ делегацияси Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” минтақалараро вазирлар учрашувида ва “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда иштирок этади.

Изоҳ билдириш