23019

Ўзбекистонда 1 декабрдан экспорт шартномалари бекор қилинaди

Иқтисод 7 ноябрь 15:12 3 694

Ўзбекистон корхоналари 1 декабрдан бошлаб ташқи бозорларга ўз маҳсулотларини экспорт шартномалари тузмасдан юбориш имконига эга бўлди.
Турли муассасалар назорати талаб қилинадиган шартнома ўрнига тадбиркорлар инвойс (счет-фактура) тақдим этадиган бўлишди. Бу ҳақида маҳаллий ОАВларда эълон қилинган президент қарорида ҳабар қилинган.
“2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига товарларни, ишлар ва хизматларни экспорт контракти тузмасдан, инвойслар асосида, экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг ва ТСОЯЭА* тизимига маълумотларни киритиш шарти билан экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин”, — дейилган президент қарорида.
ТСОЯЭА – Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими.
Қарорда айтилишига кўра, мева-сабзавот маҳсулотлари, хом-ашё маҳсулотлари ва айрим турдаги “махсус товарлар” экспорти учун алоҳида талаблар сақланиб қолинган.

“Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккаклилар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни экспорт қилишда алоҳида талаблар белгиланади”, — дейилган қарор матнида.

Ушбу чоралар ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш, экспорт қилинадиган маҳсулот ҳажми, турини ошириш мақсадида амалга оширилган.

Изоҳ билдириш