22989

Карлес Пуйоль «Пахтакор» ўйинига ташриф буюради

Спорт 7 ноябрь 10:57 606

9 ноябрь куни олий лиганинг 28-турида «Пахтакор» «Олмалиқ»ни қабул қилади, ва айнан шу ўйинда футбол афсонаси меҳмон сифатида ташриф буюради деб хабар беради pakhtakor.uz сайти.

Ушбу учрашувга ташриф буюриб, кўплаб совғаларга эга чиқиш ва уларни жаҳон футболи афсонаси, “Барселона” клубининг собиқ ҳимоячиси Карлес Пуйолдан қабул қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов, ЎФФ Ижроқўми аъзоси ва «Пахтакор» ФК президенти Бобур Шодиев Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашиб, юртимизда футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистонга таклиф қилишда ФИФАдан амалий ёрдам кўрсатишни муҳокама қилишганди. Пуйолнинг мамлакатимизга ташрифи шахсан ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилмоқда.

Карлес Пуйоль «Пахтакор» ва «Олмалиқ» ўртасидаги учрашувга ташриф буюради. Ўйингача ёш футболчилар учун маҳорат сабоғи ҳам ташкил этилади.

Изоҳ билдириш