22975

Ўзбекистонда давлат нотариуслари фаолияти тўхтатилади

Ўзбекистон 7 ноябрь 9:01 1 297

Ўзбекистонда бюджетдан ташқари нодавлат нотариуснинг ўзини-ўзи молиялашга асосланган фаол моделига босқичма-босқич ўтиш режалаштирилмоқда. 2018 йил 1 январдан давлат нотариал идораларини нодавлат муассасаларига айлантириш бошланади. Бу ҳақида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва муҳокама учун қўйилган президент фармони лойиҳасида таъкидланган.

Ҳужжатга кўра, нотариал идораларни молиялаштиришнинг адолатли шароитларини яратиш орқали нотариусларнинг ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатишларига эришиш режалаштирилган.

Баҳссиз даъволар бўйича суд қарорларини чиқариш амалиётини қисқартириш ҳисобига қарздордан пул маблағлари ва мол-мулкни ундириш тўғрисидаги нотариуслар ижро қайдларини жорий этишни кенгайтириш белгиланган. Бу суд тизимида иш ҳажмининг сезиларли даражада қисқаришига хизмат қилади.

Изоҳ билдириш