22969

Президент Шароф Рашидовга бағишланган хотира ошида иштирок этди (видео)

Ўзбекистон 7 ноябрь 8:17 1 640

6 ноябрь куни Жиззахда атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу маросимда иштирок этиш учун Жиззах шаҳрига келди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонлар Жиззах темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Жиззахда бу воқеага катта тайёргарлик кўрилди.

6 ноябрь куни Президент Жиззахга ташрифи доирасида Шароф Рашидовга бағишланган хотира ошида иштирок этди.

Бундан ташқари, тадбирда атоқли давлат арбобининг яқинлари, ҳамкасблари, қариндошлари, олимлар, ёзувчилар ва бошқалар қатнашдилар.

Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг хотирасига дуолар ўқилди.

Изоҳ билдириш