22926

Россия Миллий банкга 250 млн долларлик кредит линиясини очади

Иқтисод 6 ноябрь 14:21 453
Фото: Uz Report

Россия ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведевнинг Тошкентга бўлган ташрифи давомида Ўзбекистон Миллий банки ва Россиянинг Внешэкономбанки орасида Ҳамкорлик шартномаси имзоланди, деб хабар қилмоқда Миллий банк матбуот хизмати.

Шартномага кўра, Россиянинг Внешэкономбанки Ўзбекистон Миллий банкига Энергетика соҳалидаги лойиҳалар учун 10 йил муддатга 250 млн долларгача бўлган кредит линияси очади.

Ушбу маблағлар Россияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли энергетика ускуналарини сотиб олиш учун сарфланади.

Хабарда айтилишига кўра, Россияда ишлаб чиқарилган юқори технологияли энергетик ускуналар Сирдарё ИЭСи ва Фарход ГЭСи ускуналарини янгилашда ишлатилади.

Ушбу Ҳамкорлик шартномаси ҳақида дастлаб, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага бўлган расмий ташрифи давомида келишиб олинган эди.

Изоҳ билдириш