22819

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ўзбекистон 3 ноябрь 20:32 1 474

 ХХР раҳбарининг Ўзбeкистон Прeзидeнти номига мактуби.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партиясининг 19-сезди муваффақиятли якунлангани ва Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайланганим муносабати билан табриклаб йўллаган мактубингиз учун самимий миннатдорлик билдираман.

Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Хитой – Ўзбекистон муносабатлари жадал фаоллашгани ва самимийлик, ишонч ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан мамнунман.

Мамлакатларимиз олий даражадаги мустаҳкам алоқалар тарафдоридир, сиёсий ишонч асосида «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда, қатор йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бу эса халқларимизга бирдек фойда келтирмоқда. Жорий йилнинг май ва июн ойларида Сиз билан Пекин ва Остона шаҳарларида икки марта учрашдик. Бунинг натижасида икки томонлама муносабатлар ва барча соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича салмоқли келишувларга эришилди.

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман. Бундан буён ҳам Сиз билан биргаликда ўзаро муносабатларимизни Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик руҳида ривожлантириш, янги тарихий даврда халқларимиз ва бутун инсоният фаровонлиги йўлида барқарор ва узоқ истиқболга мўлжалланган тараққиётга эришиш учун янги имкониятларни ишга солишга тайёрман!
Си Сзинпин,
Хитой Халқ Республикаси
Коммунистик партияси
Марказий Қўмитаси Бош котиб


Изоҳ билдириш