22720

Миллиардер Фаттоҳ Шодиев нима мақсадда Ўзбекистонга қайтмоқда?

Ўзбекистон 3 ноябрь 10:25 2 712

Facebook’даги «Ўзбекистоннинг муваффақиятли кишилари» саҳифасида Фаттоҳ Шодиев ҳақида маълумот жойлаштирилди.

1953 йилда туғилган, асли ўзбекистонлик бўлган қозоқ миллиардери Қозоғистон президенти маслаҳатчисидир. Айни пайтда у Бельгия фуқароси. Бу ҳақида дарё хабар бермоқда.

1976 йилда Москва давлат халқаро алоқалар институтини «халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича тамомлаган. Россиялик таниқли бизнесмен Алишер Усмонов ва сиёсий арбоб Сергей Ястржембский билан битта курсда ўқиган.

Бизнес бўйича шериклари Александр Машкевич ва Алижон Иброҳимов билан фойдали қазилмалар қазиб олиш соҳасида дунёда етакчилардан бири бўлган Eurasian National Resources Corporation (ENRC)га асос солган. ENRC феррорхром, алюминий оксиди ва темир рудаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

Фаттоҳ Шодиев Ўзбекистонга 15 йил ичидан биринчи марта, 2017 йилда келишга муваффақ бўлди. Унгача тадбиркорнинг ўз ватанига кириши номақбул ҳисобланган. У қилган биринчи иш Ўзбекистондаги болалар уйларига ёрдам берадиган Фаттоҳ Шодиев жамғармаси ваколатхонасини очиш бўлди.

Аноним манбага кўра, Фаттоҳ Шодиев ватанига қайта олганидан жуда хурсанд бўлган ва аллақачон Ўзбекистон бизнесига маблағ киритишни бошлаган.

Аввалроқ Адлия вазирлиги томонидан Шодиев халқаро фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги хабар берилган эди.

 

Изоҳ билдириш