22699

Месси судда 65 минг фунт ютиб олди

Спорт 3 ноябрь 9:22 919

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «La Razon» газетаси устидан суд жараёнида ютиб чиқди.

2014 йилнинг июль ойида газета мухбири Альфонс Уссиа ЖЧ-2014да Месси мусобақанинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритишга муносиб бўлмагани ва Лионель ўсиш учун турли тиббий воситалардан фойдаланиши ҳақида ёзганди. Месси мазкур туҳмат бўйича газетани судга берганди.

«Mirror» нашри тарқатган хабарга кўра, Месси компенсация сифатида «La Razon» 65 минг фунт ундиришга муваффақ бўлди. Футболчи бу маблағни «Чегарасиз шифокорлар» хайрия жамғармасига ўтказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси финалгача етиб бориб, Германияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ҳужумчиси Лионель Месси «La Razon» газетаси устидан суд жараёнида ютиб чиқди.

Изоҳ билдириш