22647

3 ноябрь куни мамлакатимизда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон 2 ноябрь 17:10 1 335

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 3 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-16, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Изоҳ билдириш