22629

Россиянинг «Мир» телеканали Тошкент ҳақида кўрсатув олишга киришди

Ўзбекистон 2 ноябрь 16:06 381

Россиянинг «Мир» телеканали ижодкорлари Тошкент шаҳрида «Тошкентга келиш учун беш сабаб» деб номланган кўрсатувни суратга олишни бошлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, кўрсатувда Ҳаст Имом майдони, Тошкент метрополитени, Олой ва Чорсу бозорлари, Мустақиллик майдони, Амир Темур хиёбони, Темурийлар тарихи музейи, Япон боғи, Шайх Хованд Тоҳур мақбараси каби Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари ҳақида лавҳалар тайёрланади.

Илгарироқ Россиянинг «Культура» ва НТВ телеканаллари ҳам Ўзбекистон ҳақида кўрсатувлар тайёрлаганди.

 

Изоҳ билдириш