22580

ИИВ 1 ноябрдан интернетни туну кун кузатишни бошлади

Ўзбекистон 2 ноябрь 10:15 5 526

Ички ишлар вазирлиги интернет ахборот тармоғи материалларини туну-кун мониторинг қилади. Президентнинг 30 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»қарорни қабул қилди.

Қарор билан Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати фаолияти ташкил этилиб, унинг тизимида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилади.

Матбуот хизмати тизимига: Бошқарма, «Postda» – «На посту» газеталари, «Qalqon» – «Щит» журналларининг бирлашган таҳририятлари, ҚР, вилоятлар ИИБ ва Тошкент ШИИББ, соҳавий хизматлар ва таълим муассасаларининг матбуот гуруҳлари киради.

Матбуот хизмати вазифалари орасида ОАВ ва интернет тармоғида пайдо бўлаётган ҳамда ички ишлар идоралари обрўсига путур етказувчи материалларни туну кун кузатиш ва таҳлил қилиш киради. Бу каби ахборотларга зудлик билан чоралар кўрилади.

Бундан ташқари, 2017 йил 1 декабргача жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган жиноят ва воқеаларни ўз вақтида ва ишончли ёритиш тартиби тасдиқланиб, ички ишлар органларининг мазкур масалалар бўйича ваколатли масъул ходимларининг эфирга чиқишлари ташкил этилади.

Изоҳ билдириш