22546

Рекорд: 777 ААА автомобиль рақами 301 млн сўмга сотилди.

Иқтисод 1 ноябрь 22:23 1 245

Самарқанд вилоятида 30 777 ААА давлат рақам белгиси 301 654 338 сўмга сотилди. Бу аукцион тарихидаги энг катта суммадир, деб ёзади UzNews нашри.

Ушбу давлат рақам белгиси учун кимошди савдоси 18 октябрь куни, 14 977 500 сўм бошланғич нарх билан бошланган эди.

UzNews’нинг ўз манбаларига асосланиб хабар беришича, рақам учун кимошди савдоси 1 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 18:35 да тугаган.

301,6 миллион сўмлик (Марказий банкнинг 1 ноябрь куни курси бўйича — 37 340 долларлик) рақам Самарқанд шаҳридаги юридик шахсга сотилган.

Хабар беришларича, кимошди савдосида ғолиб чиққан юридик шахс энди уч иш куни ичида кўрсатилган суммани тўлаб, рақамни олиб кетиши мумкин.

 

Изоҳ билдириш