22524

2 ноябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистон 1 ноябрь 15:49 696

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3—8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 30—32 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 17—22 метргача кучаяди. Кечаси 9—14, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 13—18 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 13—18 даража илиқ, кундузи 27—32 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7—12 метр тезликда эсади. Кечаси 13—18 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5—10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 23—28 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7—12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7—12, кундузи 18—23 даража илиқ бўлади.

 

Изоҳ билдириш