22489

2021 йилга келиб стандарт меҳнат дафтарчалари электрон шаклга алмаштирилади

Ўзбекистон 1 ноябрь 12:07 451

Ўзбекистонда «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизими жорий этилмоқда. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб иш тажрибаси ва ижтимоий суғурта тўловларини тўлаш муддатлари электрон ҳисоб-китоб қилишга ўтиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Norma.uz портали.

Электрон меҳнат китобчасига қуйидаги маълумотлар киритилади:

– ходимнинг паспорт маълумотлари;
– СТИР ва ИНПС;
– касб-ҳунар таълими, шу жумладан, ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (дипломлар);
– иш жойи ва лавозимини (касбини) кўрсатган ҳолда меҳнат шартномаси муддати, меҳнат шартномасининг ўзгартирилиши ва бекор қилиниши тўғрисидаги маълумотлар.

Электрон меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар иш жойидаги меҳнат стажи ҳақидаги маълумотномаларга тенглаштирилади. Бундан ташқари, ходим ҳар қандай вақтда солиқ идораларидан китобчага киритилган маълумотни тасдиқланган ҳолда қоғозга чоп эттирган ҳолда олиш ҳуқуқига эга.

Ходим хоҳишига кўра, 2021 йилнинг 1 январига қадар «қоғоз» дафтарчага қўлёзмалар киритилиши мумкин (агар дафтарча 2018 йилнинг 1-январигача берилган бўлса). 2021-йилнинг 10 январидан кечиктирмаган ҳолда, «қоғоз» меҳнат дафтарчалари ходимларининг ўзларига сақлаш учун берилади.

Шу муносабат билан, 2019 йил 1-январдан кейин берилган меҳнат дафтарчалари ва 2021 йил 1-январь​ санасидан кейинги қоғоз тарзидаги меҳнат дафтарчаларига қайд этилган ёзувлар ҳақиқий эмас деб топилади.

 

Изоҳ билдириш