22421

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Ўзбекистон 1 ноябрь 8:34 466

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари режалаштирилмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва ҳудудлараро изланишлар институти директори Владимир Норов, институнинг Facebookдаги саҳифасида.

“Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон дипломатияси барча чегарадош мамлакатлар билан қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий йўналишни фаол ва босқичма-босқич равишда ҳаётга тадбиқ қилмоқда. Бунга нафақат турли даражадаги давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, балким тўпланиб қолган турли келишмовчиликларни ҳал қилишда Тошкентнинг ўзаро маъқул ечимлар топишга қаратилган қатъий ҳаракатлари ҳам сабаб бўлмоқда”, — деб ёзади Владимир Норов.

Унинг сўзларига кўра, охирги ойларда Ўзбекистон раҳбарининг барча қўшни мамлакат раҳбарлари билан бир неча бор расмий ва норасмий учрашувлар ўтказиши — диққатга сазовордир.

“Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга ташрифлар уюштирилди. Тожикистонга ҳам ташриф тайёрланмоқда”, — дейди Норов.

Норовнинг фикрига кўра, Ўзбекистон бешта Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари манфаати йўлида ушбу йўналишда давом этишни мақсад қилган. Фақат бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиб, биргаликда қилинган ҳаракатлар – барқарор иқтисодий ривожланиш учун асос бўлиши, давлатлараро зиддиятларни батамом ҳал қилиши ва замонавий хавф ва таҳдидларга қарши чора бўлиши мумкин.

Юқоридагиларнинг барчаси Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида ҳам ўз аксини топди. Унда Мирзиёев “Ўрта Осиё: ягона ўтмиш ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва гуллаб-яшнаш учун ҳамкорлик” мавзусида Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро конференция ҳақида эълон қилган эди.

Изоҳ билдириш