22407

МТРКнинг собиқ раиси «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» директори этиб тайинланди

Ўзбекистон 31 октябрь 15:14 404

Хуршид Мирсобирович Мирзоҳидов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» унитар корхонаси директори этиб тайинланди. Президент 24 октябрда тегишли қарорни имзолади, деб хабар қилади қўмита матбуот хизмати.

Мирзоҳидов 2010 – 2012 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, 2012 йил февралдан октябрь ойига қадар Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори лавозимларида ишлаган. 2012 йил октябрь ойидан 2015 йил февралга қадар Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси, 2015 йил февраль ойидан бошлаб Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимида ишларди. 2017 йилнинг февраль ойидан августигача МТРК раиси лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзйўлкўкаламзорлаштириш» УК давлат раҳбарининг 2017 йилнинг 11 сентябрдаги «Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш ва меъморий-ландшафт қурилмалари тизимларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил қилинди.

  

Изоҳ билдириш