22353

Равшан Жўраев ЎФФ Ижроия қўмитаси аъзоси этиб тасдиқланди

Спорт 30 октябрь 22:41 428

UzReport ва Futbol-TV телеканаллари директори ҳисобланган Равшан Жўраев ЎФФ Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида таништирилди. Бу ҳақида ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
ЎФФ президентлиги учун сайловлардан кейин 1 та вакант жой пайдо бўлиб қолганди. Уни айнан Равшан Жўраев тўлдиргани айтилди.

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Ижроқўмнинг янги аъзосини табриклар экан, UzReport ва Futbol-TV телеканаллари ПФЛ ҳамда ЎФФ билан катта лойиҳаларни амалга оширишига умид билдирди.

Маълумот учун, ЎФФ Ижроия Қўмитаси таркиби 11 кишидан иборат. Қуйида Ижроқўмнинг тўлиқ таркиби билан танишиш мумкин.

Умид Аҳмаджонов — ЎФФ президенти
Шоакром Исроилов — ЎФФ биринчи вице-президенти
Ачилбай Раматов — ЎФФ вице-президенти
Пўлат Бобожонов — ЎФФ вице президенти
Рустам Қурбонов — Спорт қўмитаси раиси
Бобур Шодиев — «Пахтакор» президенти
Мурод Алиев — «Бунёдкор» бош директори
Мансур Ражабов — «Локомотив» президенти
Комил Ярашев — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ректори
Наримон Жалолов — Футбол фахрийлари кенгаши раиси
Равшанхон Жўраев — UzReport ахборот агентлиги бош директори
Равшанхон Жўраев 1971 йил 23 февраль куни таваллуд топган. 1994 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. У 2010 йилдан буён UzReport ахборот агентлиги бош директори лавозимида фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, UzReport ахборот агентлиги 1999 йил ташкил топган. 2014 йил агентлик қошида UzReport, 2017 йил эса Futbol-TV телеканаллари ташкил қилинди. Мазкур телеканаллар ҳозиргача футбол бўйича Анлгия ва Испания чемпионатлари, шунингдек, Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини харид қилган. Ўтган йил Евро—2016 мусобақасини тўғридан-тўғри кўрсатган.

Изоҳ билдириш