22345

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фарзандлари уч нафар бўлгани ҳақида илк бор расмий маълумот берилди

Ўзбекистон 30 октябрь 22:11 1 572

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг расмий сайти – “islamkarimov.uz” ва “islomkarimov.uz” иш бошлагани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуаси сайти — «IslomKarimov.uz»да келтирилган расмий таржимаи ҳолида Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг уч фарзанди бўлгани ҳақида маълумот берилди.

“Унинг уч нафар фарзанди ва олти нафар набираси бўлиб, улар билан мулоқот унга катта қувонч келтирарди”, дейилади таржимаи ҳолда.

Қайд этиш жоиз, Биринчи Президентнинг аввалги расмий таржимаи ҳолларида фарзандлар сони икки нафар, набиралар сони беш нафар деб кўрсатилар эди.

Хусусан, «Халқ сўзи» газетасида 2015 йил февралида эълон қилинган Ислом Каримовнинг расмий таржимаи ҳолида икки фарзанди, беш нафар набираси борлиги кўрсатилган.

 

Изоҳ билдириш