22310

Жасурбек Иброҳимов иши бўйича суд ҳукми ўқилди. Хақиқат қарор топдими?

Ўзбекистон 30 октябрь 16:28 898

Бугун, 30 октябрь, душанба куни Боровский номидаги тиббиёт коллежи ўқувчиси Жасурбек Иброҳимовнинг ўлими юзасидан суд жараёни якунланди ва ҳукм ўқилди. «Kun.uz» мухбири маълумот беришича, Миробод туман суди айбланувчи Исломбек Тўлагановни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарган.

Ислом Тўлаганов Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» пункти билан (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) айбланганди.

Суд Жасурбек Иброҳимов 3 май куни олинган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган деган хулосага келган.

Прокурор судда Тўлагановни 6 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўллашни сўраганди.

Томонлар суд ҳукмидан норози бўлса, белгиланган тартибда апелляция ёки кассация тартибида юқори турувчи идорага мурожаат қилиши мумкин.

Изоҳ билдириш