22306

Ўзбекистонда ҳарбий машиналар ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон 30 октябрь 13:03 719

Ўзбекистон ва Туркия 4×4 тактик зирҳли машиналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.  Туркиянинг зирҳли техника ишлаб чиқарувчи Nurol Makina ve Sanayi компанияси ва Ўзбекистоннинг UzAuto компанияси ўзаро англашув меморандуми имзолади, деб хабар берди Анадолу агентлиги.

Ушбу меморандум Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25-26 октябр кунлари Туркияга амалга оширган ташрифи доирасида имзоланди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда ҳамкорликда 1000 дона Ejder Yalçın зирҳли машиналари ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарилган зирҳли машиналар учинчи мамлакатларга сотилиши ва улардан  24 донаси Ўзбекистонда қолиши режалаштирилган.

Малумот учун: Туркияда Ejder Yalçın 4×4 тактик зирҳли машиналарини ишлаб чиқариш 2014 йилда бошланган. Ушбу машиналардан мамлакат хавфсизлик кучлари фойдаланади.

Изоҳ билдириш