22279

Бош вазир Абдуллa Арипов Озарбайжонга жўнаб кетади

Ўзбекистон 30 октябрь 11:41 458

Бош вазир Абдуллa Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонга 30 октябр куни ташриф буюради. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

РИА Новости нашрининг маълум қилишича, ташриф дастурида Боку-Тбилиси-Қарс темир йўлининг очилиш маросимида қатнашиш кўзда тутилган. Хабарларга кўра ушбу маросимда Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия президентлари, шунингдек, Грузия Бош вазири қатнашиши кутилмоқда.

Изоҳ билдириш