22264

Ўзбекистон ва Қозоғистон дипломатик муносабатларнинг 25 йиллигини нишонламоқда

Ўзбекистон 30 октябрь 10:46 410

2017 йил 31 октябрь куни Тошкентда «Ўзбекистон-Қозоғистон: дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги» мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти томонидан ташкил этилаётган халқаро анжуманда вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари, икки мамлакат нуфузли таҳлилий марказлари раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир неча бор учрашиб, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни янада ривожлантириш борасида келишиб олдилар. Бу узоқ муддатли стратегик манфаатлар, икки давлат олдида турган вазифаларни ҳамкорликда ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар якдиллигининг ёрқин тасдиғи бўлди.

Анжуманнинг шўъба йиғилишларида сиёсат, иқтисод, транспорт соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболлари, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларнинг давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашдаги роли каби масалалар очиқ ва конструктив руҳда муҳокама қилиниши режалаштирилмоқда.

Изоҳ билдириш