Бугун, 27 октябрь куни Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан келди.
Ташриф мақсади – Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш бўйича ҳукуматлараро музокараларни ўтказиш.
Россия делегациясини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда, дейилади ТИВ Ахборот хизмати хабарида.