22074

Истанбулда 3,5 миллиард долларлик битимлар имзоланди

Ўзбекистон 27 октябрь 10:00 315

Ўзбекистон ва Туркия умумий ҳажми 3,5 миллиард долларлик ҳужжатларни имзолашади, деб баёнот берди журналистларга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Эрдўғон билан ўтказилган музокаралардан сўнг.

Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида бўлиб ўтадиган ўзбек-турк бизнес-форумида умумий ҳажми 3,5 млрд $лик 35 та ҳужжат имзоланади,

Шунингдек, Мирзиёев Туркия Ўзбекистон учун ишончли ва муҳим ҳамкор эканлигини алоҳида таъкидлаган.

Ўз навбатида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ҳам Ўзбекистонни барча муносабатларда стратегик аҳамиятга эга мамлакатлигини қайд этган. Туркия раҳбари Мирзиёевнинг мамлакатга ташрифини — тарихий ҳодиса, деб таъкидлади.

Ражаб Тойиб Эрдўғон Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-сотиқ даражаси мамлакатлар салоҳиятига мос эмаслигини қўшимча қилган.

Бунга жавобан Ўзбекистон президенти жорий йилнинг биринчи тўққиз ойимобайнида мамлакатлар ўртасидаги товарайланмаси деярли 30%га ўсганини айтган. Ва «Бу жуда кам» дея қўшимча қилган. Президент фикрига кўра, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдо-сотиқ 5-6 млрд долларни ташкил қилиши лозим. 2016 йилда эса бу кўрсаткич 1,2 млрд долларга тенг бўлган.

Изоҳ билдириш