22021

​Ўзбекистон элчиси Буюк Британия қироличаси билан учрашди

Ўзбекистон 26 октябрь 20:47 495

25 октябрь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алишер Шайхов Буюк Британия қироличаси билан учрашди.

Шайхов қиролича Елизавета IIга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақида қиролича оиласининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига раҳбар бўлган Алишер Шайхов жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган эди.

Алишер Шайхов 1956 йилда туғилган бўлиб, Тошкент давлат университетининг битирувчиси ҳисобланади (1979 йил). Мутахассислиги бўйича иқтисодчи, иқтисодий фанлар номзоди. У 11 йил давомида – 2006 йилнинг апрелидан жорий йилнинг 20 июнь санасига қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига раислик қилган.

Изоҳ билдириш