21288

Терма жамоага бош мураббий тайинлангани тасдиқланди

Спорт 20 октябрь 12:53 628
Ўзбекистон терма жамоасини БААдаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул Бердиев олиб боради. Бу ҳақида бугун Ўзбекистон футбол федерациясида бўлиб ўтган мажлисда Умид Аҳмаджонов маълум қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ёшартирилиши муносабати билан таркиб буткул янгиланмоқда. БААга қарши ўйинда ёшлар синовдан ўтказилади.

ЎФФ президенти терма жамоага хорижлик мураббий таклиф қилиниши тўғрисида қуйидаларни маълум қилди.

— Биз 20-25 кун ичида миллий терма жамоага хорижлик мураббий тайинланиши ҳақида айтиб ўтгандик. Бугунги кунда бир қанча номзодларни кўриб чиқдик, лекин ҳозирча бизнинг талабларимизга жавоб берадигани чиқмади. Аммо изланишдамиз, музокаралар олиб бормоқдамиз, — дейди Умид Аҳмаджонов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан 14 ноябрь куни меҳмонда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйин бўлиб ўтадиган стадион ва унинг вақти ҳақида кейинроқ хабар берилади.

Изоҳ билдириш