21218

Алишер Усмонов Бухорода янги замонавий лойихани амалга оширади

Иқтисод 19 октябрь 22:54 1 408

Тез кунларда Ўзбекистонда замонавий «Қадимий Бухоро» сайёҳлик мажмуасини яратиш лойиҳасини амалга ошириш бошланади. Ушбу лойиҳада келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган таниқли Россия бизнесмени, миллиардер Алишер Усмонов иштирок этади. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.

Шу кунларда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан янги сайёҳлик ҳудуди учун алоҳида жой ажратиб берилди. Лойиҳа ташаббускорларига Гиждувон кўчаси ва «Кўҳна ва боқий Бухоро» маданий маърифий мажмуаси ўртасидаги майдони 10 гектар бўлган ер жой берилди.

Ушбу қурилиши объект яратишига Миллий банкнинг кичик корхонаси NBU Bukhara Invest жавобгар бўлади. Лойиҳанинг батафсил концепцияси 2018 йил январ ойига қадар ишлаб чиқилиши зарур.

Ушбу ҳудудда хорижий сайёҳлар мароқли дам олишлари учун ҳар томонлама мукаммал ва замонавий бўлган кичик қаватли меҳмонхоналар, маърифий соғломлаштириш ва савдо-сотиқ, кўнгил очар марказлар қуриш режалаштирилмоқда.

Хорижий сайёҳларни жалб қилиш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан «Қадимий Бухоро» сайёҳлик зонасида, шунингдек шаҳарнинг бошқа жойларда турли шоу-дастурлар, Бухоронинг кўҳна тарихий воқеаларини тасвирлаб берадиган театрлаштирилган концертлар, миллий ансамбллар ва замонавий эстрада артистлар чиқиши ҳамда либослар модалари ва бошқа оммавий томошалар ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда.

«Қадимий Бухоро» ҳудудида фаолият юритувчи барча тадбиркорлик субъектлар ва сармоя компаниялар 2020 йил 1 январига қадар ягона ер, даромад, мулк солиқларидан, ягона солиқ тўловлари, шунингдек божхона тўловларидан озод этилади.

Изоҳ билдириш