21127

Ўзбекистонда машхур футбол академиясининг ваколатхонаси очилади

Спорт 19 октябрь 9:08 553

Ўзбекистонда «Aspire» спорт академиясининг ваколатхонаси очилади. Бу ҳақида ЎФФ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов Қатар амирининг дипломатик масалалар ва спортни ривожлантириш бўйича бош маслаҳатчиси Шайх Жассим бин Ҳамад бин Халифа ол Таний билан учрашувда бу борада келишиб олган.

«Шайх Жассим жаноблари билан суҳбатда биз «Aspire» академиясининг ваколатхонасини Ўзбекистонда очиш бўйича келишувга эришдик. Менда ушбу академия жуда катта тассурот қолдирди. Шайх жаноблари билан бу борада якуний келишувга эришганимиздан хурсандман», деди Умид Аҳмаджонов ЎФФ матбуот хизматига.

Доҳадаги «Aspire» спорт академиясига 2004 йилда Қатар амирининг фармони билан асос солинган. Академияга дунёнинг энг кучли менежерлари, мураббийлари ва экспертлари жалб қилинган. Футбол таълимининг стандартлари бўйича «Aspire» дунёнинг энг яхши академияларидан бири саналади. Жаҳон футболининг афсоналари Пеле, Месси, Рауль ва Хави кабилар академиянинг халқаро ареналардаги элчиси сифатида фаолият юритади.

Изоҳ билдириш