21067

«Халқаро ҳамкорлик маркази» АЖ акциялари сотувга қўйилди

Иқтисод 18 октябрь 14:54 546

Шавкат Мирзиёевнинг 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Интерсервис” республика хўжалик ҳисобидаги ташқи иқтисодий бирлашма давлат корхонаси ҳамда “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ Ташқи савдо вазирлиги тузилмасидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.

Бунда “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакети 1 ой муддатда баҳоланади ва белгиланган тартибда савдога қўйилади (давлат акцияларнинг 51%ни сақлаб қолади).

“Халқаро ҳамкорлик маркази” таркибига кирган “TashkentPlaza” савдо маркази ҳамда “Чимган” қишлоқ фуқаролар йиғинидаги дам олиш зонаси тегишинча Ташқи савдо вазирлигининг “Ўзсаноатэкспорт” АЖ ва “Ўзтрейд” АЖ балансига ўтказилди. Шу боис “Халқаро ҳамкорлик маркази” АЖ давлат акциялари сотуви ушбу активларсиз ўтказилади.

Изоҳ билдириш