20784

Мессининг мухлислари учун қувончли хабар!

Спорт 16 октябрь 12:13 592

Каталониянинг “Барселона” ҳамда Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг турмуш ўртоғи Антонелла Роккуццо учинчи фарзанд кутаётганини эълон қилди. Мессининг 29 ёшли рафиқаси Instagram тармоғидаги саҳифасига янги сурат жойлади ва унинг остига “Оиламиз яқинда яна бир кишига кўпаяди”, дея изоҳ қолдирди.

Мессининг янги туғилажак фарзандидан ташқари яна икки нафар Матео ҳамда Тьяго исмли ўғиллари бор.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь куни Лионель Месси ва Антонелла Роккуццонинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтганди.


Изоҳ билдириш