20758

Тошкентни обод қилишга 50 млн доллар сарфланади

Иқтисод 16 октябрь 10:35 464

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрдаги қарори билан Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармаси ташкил этилгани хабар қилинганди.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон тараққиёт ва ривожланиш фонди Тошкент шаҳри инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштиришга ҳамда турли иншоотлар қурилишига 50 млн доллар ажратади.

Ушбу маблағлар, шунингдек, сув таъминоти ва канализация муаммолари, ички ва маҳалла йўлларини таъмирлаш, ижтимой объектлар моддий-техник базасини яхшилаш хизмат уйлари барпо этиш ва бошқа мақсадларда ишлатилади.

Изоҳ билдириш