20706

Президентимиз Хоразм вилоятига ташрифини Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади

Ўзбекистон 14 октябрь 13:29 516
Фото: Миллий Авиакомпания

Бутун мамлакатимизда бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу шаҳар остонасиданоқ кўзга ташланади. Хусусан, Урганч халқаро аэропорти замонавий талаблар асосида реконструкция қилинган. Бир соатда 300 йўловчини кузатиш ва 300 йўловчини кутиб олишга мўлжалланган терминаллар, хизмат кўрсатиш хоналари, савдо шохобчалари ташкил этилган, ён-атроф ободонлаштирилган.

Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ аэропортда расмий делегациялар, хорижий меҳмонларни кутиб олиш учун зарур шароит яратилмоқда.

Президентимиз бу борада амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар билан танишди. Аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳ билдириш