20582

Роналду донорга айланди ва қон топширишни қолганларга ҳам тавсия қилмоқда

Спорт 13 октябрь 10:49 337

Мадриднинг “Реал” клуби ҳамда Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Криштиану Роналду қон плазмаси донорига айланди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Инстаграм тармоғидаги саҳифаси орқали эълон қилди.

Роналду сўнгги йилларда “Абботт” тиббиёт компаниясининг “БеТҳе1Донор” дастури аъзосига айланганди. Мазкур дастур бутун дунйода қон ва қон плазмаси донорлари ҳаракатини бирлаштирган бўлиб, Роналду ҳам донорлар таркибига кирганини ўзининг сурати орқали тасдиқлади.

“Мотивасия! Қўлимдаги қон плазмаси тўлдирилган пакетга бутун дунйода муҳтожлар сони қанчалигини яхши биламан. Улар қон плазмасига муҳтождирлар, “меҳрингизни” муҳтож одамларга улашинг ва имконият борлигида бир-бирингизга ёрдам қўлини чўзинг!”, дея ёзади Криштиану Роналду.

Қон плазмаси — қизил қон ҳужайралари, яъни эритроситлар ҳамда оқ қон ҳужайралари, яъни лейкоситлардан холи қилинган сарғиш суюқлик бўлиб, умумий қон ҳажмининг 55 фоизини ўз таркибида сақлай олади.

Шунингдек, плазма қон қуйиш вақтида қон ҳажмини қайта тиклаш, шунингдек, ўзининг хусусиятларига кўра бошқа “ёрдамчи суюқлик” вазифаларини ўтайди.

Роналду “БеТҳе1Донор” дастурига собиқ жамоадошининг бемор ўғли ва қолган муҳтожларга ёрдам бериш учун жиддий бел боғлаган. 32 ёшли футболчи бир йилда икки марта қон топширади ва қолганларни ҳам шу ишни ҳеч бўлмаса бир йилда амалга оширишга чорлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Криштиану Роналду 2013 йилда қўлга киритган “Олтин тўп”ини аукционда 600 минг еврога сотиб, савдодан келган барча пулни бутун дунйодаги аҳволи оғир, хаста болаларнинг соғайиб кетиши учун йўналтирганди.

Шунингдек, “Олтин тўп” соврининг тўрт карра соҳиби бир неча йилдан буён юрак раки хасталигидан азият чекаётган полшалик Оливер Плусиенникнинг бир умрлик ҳомийсига айлангани ҳақида ҳам хабар бергандик.

Изоҳ билдириш