20418

Кадастр маълумотномасига хожат қолмади

Ўзбекистон 12 октябрь 9:47 1 028
Фото: Газета.уз

Тошкентда 11 октябрдан бошлаб кўчмас мулк билан боғлиқ жараёнларда янги тартиб жорий этилди, деб хабар бермоқда Sputnik.

Хусусан, эндиликда кўчмас мулк олди-сотдиси, алмаштириш, туҳфа қилиш билан боғлиқ жараёнларда фуқаролар бино ва иншоотларнинг таркиби ҳамда тегишлилиги ҳақида қоғозда маълумотнома тақдим этишлари шарт эмас. Нотариал идораларга барча маълумотлар “Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК томонидан электрон тарзда етказиб берилади.

Бугунги кунга келиб “Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК томонидан кўчмас мулк олди-сотдиси, алмаштириш, туҳфа қилиш билан боғлиқ жараёнлар учун қоғозда маълумотномалар бериш тўхтатилди.

Экспертларнинг фикрича, идоралараро электрон ҳужжат алмашув фуқароларнинг “Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДК туман филиалларига ортиқча мурожаатларини бир неча мартага камайтириш орқали уларнинг вақтини тежаш имконини беради.

Бундан ташқари, бу нотариал идоралар ва кадастр корхонасининг туман филиалларига фуқаролар оқими ва узун навбатларни камайтиради.

Изоҳ билдириш