20409

Мукофот жамғармаси 10 миллион сўм бўлган танлов ғолиби аниқланди

Ўзбекистон 12 октябрь 9:29 578

Ўзбекистон ёшлар итифоқи Марказий Кенгаши томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг логотипини яратиш бўйича ўтказилган танлов якунлари эълон қилинди.

Унга кўра, Рустам Мелиев ғолиб деб топилди. Танлов ғолибига Ёшлар итифоқи Марказий Кенгаши ҳисобидан ўн миллион сўм маблағ ажратилади. Ғолиб танловга ҳужжатларни Тошкент шаҳридан топширган.

Логотип ҳақидаги танлов анча аввал эълон қилинган бўлса-да, ғолиб номи кўрсатилмаётган эди. Ташкилотнинг изоҳича, логотипни Ёшлар иттифоқининг расмий ҳужжатларида фойдаланиш учун ташкилот эмблемаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ишларига бироз вақт сарфланган.

Изоҳ билдириш