20239

Илҳомжон Неъматов: Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан аниқланмаган яна 23 та жойи қолмоқда (видео)

Ўзбекистон 9 октябрь 16:04 617

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон Республикаси Президенти Алмазбек Атамбоев 2017 йил 5-6 октябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. Ушбу ташриф доирасида бир қатор масалалар жумладан, икки мамлакат ўртасидаги чегаралар бўйича келишувга эришилди.

Айни шу масалада “Ўзбекистон 24” телеканали мухбири Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Илҳомжон Неъматовдан интервью олди.

И.Неъматов: Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг мамлакатимизга ташрифи давомида 14 та муҳим хужжат билан бирга Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар бўйича битим ҳам имзоланди. Бу хужжат биринчи навбатда хавфсизлик ва тинчлик кафолати бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари иқтисодий ва маданий алоқларни ривожлантиришда, чегарага яқин худудларда яшовчи, ўзаро қариндошлик ришталарни боғлаган аҳоли учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Президентимиз таъкидлаганларидек, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши бу -қўшнилар билан алоқаларни ривожлантиришга қаратилади.

Бу чегара чизиқларни аниқлашда ютган ёки ютказган томонлар бўлгани йўқ. Бунинг остида фақат икки томонлама манфаат ётибди. 5 сентябр куни Бишкекда имзоланган Битимда чегара чизиғининг умумий узунлигининг 1170 километри киритилганди. Бугунги кунда аниқланмаган чегара жойлари 23 та, яъни 264 километрни ташкил этмоқда. Булар ичида биз учун энг муҳимлари қайсилар?

Биринчиси: Андижон сув омбори чегара чизиғини аниқлаш ва уни харитага киритиш.

Иккинчиси: Фарғона вилоятининг Сўх туманидаги чагара худудларини аниқлаб харитага киритиш.

Учинчиси: Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида Қирғизистоннинг Барак анклави атрофидаги чегара чизиқларини аниқлаш.

Мана шу 3 та муҳим масала Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида очиқ муҳокамага қўйилди ва ечим топилди.

Мана шу масаланинг ечилиши Ўзбекистон ва Қирғизистон чегаралари бўйича давлат комиссиянинг келажакдаги ишига жуда катта ёрдам беради. Ўйлайманки, яқин кунларда чегаралар бўйича барча ишни тамомлаб, якуний битим бўйича хужжатларни тайёрлаймиз.


Изоҳ билдириш