Республика Гидрометеорология маркази сўнгги 100 йил ичидаги энг совуқ қиш ҳақидаги миш-мишларни тасдиқлаш ёки рад қилиш имкониятига эга эмаслиги ҳақида маълумот берди. Синоптикларнинг сўзларига кўра, 2017 йил қишнинг қандай келиши ҳақидаги тўлиқ маълумотни фақатгина ноябрь ойида бериш мумкин.
Шунингдек Республика Гидрометеорология маркази ходими шунга ўхшаш энг совуқ қиш ёки энг иссиқ ёз хақидаги илмий асосланмаган маълумотлар интернет оммовий ахборот воситаларида пайдо бўлишини таъкидлаб ўтди.