20188

Тошкент Гран-приси якунланди. Совриндорлар билан танишинг

Спорт 9 октябрь 11:51 511

Соврин жамғармаси 100 000 доллардан иборат мусобақада дунёнинг 27 та давлатидан жами 183 нафар спортчи иштирок этди. Якунда Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритишди. Жамоамизга ягона олтин медални -70 кг вазн тоифасида татамига чиққан Гулноза Матниёзова тақдим этди. Ўз вазн тоифаларида Дилшод Чориев ва Ғиёсжон Бобоев кумуш медал билан тақдирланишди.

Болтабой Болтаев, Шарофиддин Болтабоев, Яҳё Имомов, Шерали Жўраев, Шарофиддин Лутфуллаев, Сардор Нуруллаев, Давронбек Сатторов, Ҳикматиллоҳ Тўраев ва Бекмурод Олтибоев бронза медалига сазовор бўлишди.

Исроил терма жамоаси 3 та олтин, биттадан кумуш ҳамда бронза медали жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Кучли ўнталикка Мўғулистон, Польша, Қозоғистон, Словения, Озарбайжон, Беларусь, Австрия ва Тожикистон терма жамоалари якун ясашди. Жами 12 та терма жамоа делегациялари ҳисобида битта олтин медал бўлди.

Изоҳ билдириш