19277

Шавкат Мирзиёевнинг келгуси хориж сафари қайси давлатга бўлади?

Ўзбекистон 29 сентябрь 15:25 709

Жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари расмий сафар билан АҚШда бўлган Ўзбекистон президенти БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади. Сўнгра Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби, Болгария президенти, Грузия Бош вазири, Жаҳон Банки президенти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Халқаро Валюта фонди бошқарувчи директори билан суҳбатлашиб, Ўзбек-АҚШ бизнес форумида иштирок этди. Шунингдек, президент Нью-Йоркда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси президенти октябр ойида Туркияга расмий сафар билан ташриф буюриши эълон қилинган бўлиб, тез орада ушбу хорижий сафар амалга оширилиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 11 октябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги МДҲ аъзо давлат раҳбарларининг йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг ноябрь ойида Жанубий Кореяга ташриф буюради. Бу ҳақида Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюнни қабул қилган вақтда кореялик арбоб Ўзбекистон раҳбарига Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди ҳамда Жанубий Корея раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг тез орада ушбу мамлакатга ташриф билан боришини кутаётганини таъкидлаган.

Изоҳ билдириш