19219

Тошкентда C 777 АB авторақами 80 млн сўмдан ортиқ нархга сотилди

Иқтисод 29 сентябрь 9:51 521

Авторақамлар онлайн аукционида 28 сентябрь куни «чиройли» давлат рақамларидан бири — C 777 АB қарийб 82 миллион сўмга сотилди. Бу ҳақида онлайн аукцион расмий сайтидаги маълум қилинди.

Рақам 20 сентябрь куни 16:44 да 14 977 500 сўмлик бошланғич нархда сотувга қўйилган ва 28 сентябрь куни 20:14 да 81 926 925 сўм нархда сотилган.

28 сентябрь кунининг ўзида учта бир хил рақамли давлат белгилари сотилган. Чунончи, D 777 АB — 72 940 425 сўмга, E 777 АB — 73 839 075 сўмга сотилган

Изоҳ билдириш